Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 6,6 фоизга қимматлашади

  • Узбекистон
  • 19-10-2016, 17:09
  • 1 479
  • Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 6,6 фоизга қимматлашади

    «Махсустранс» бошқармаси 1 ноябрдан Тошкент аҳолиси ва ташкилотларидан қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 6,6 фоизга оширганин «Газета.uz» сайти маълум қилди.

    Аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нархи ҳар бир киши учун бир ойга 3000 сўмдан 3200 сўм оширилади.

    Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 куб метр қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш нархи 38390 сўм (ҳозирда — 35991), 1 тонна суюқ ҳолдаги чиқинди эса — 14346 сўм (13449,4) этиб белгиланди.

    Бунга қадар чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари май ойида қимматлашган эди.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.