23:43 / 19.10.2016
8 170

Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

2016 йилнинг 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Кун» нашри хабар берди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълумот беришича, авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган.

«Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди