Фарғонада ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари тахмин қилинмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарғонада ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари тахмин қилинмоқда

Узбекистон 20-10-2016, 13:18 2 638
Фарғонада ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари тахмин қилинмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг вертолёти ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли қулаган бўлиши мумкин, сўнгги бир неча кун давомида Фарғона вилоятида ҳаво кескин ўзгарган, деб хабар берди Diydoraziz.uz нашри.

Об-ҳаво маълумотларида 18 октябр куни Фарғона водийсида вақти-вақти билан қорга айланадиган шиддатли ёмғир ёғиши айтилган. Бундан ташқари, шамол тезлиги айрим туманларда сониясига 15-20 метрга етиши айтилган.

«Мудофаа вазирлиги вертолёти режали учишни амалга оширган. Бахтсиз ҳодиса об-ҳаво шароити ўта экстремал бўлган тоғли ҳудудда рўй берган бўлиши мумкин», — дея таъкидлайди нашр.

Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун тузилган махсус комиссия версиясига кўра, бахтсиз ҳодиса техник носозлик ёхуд учувчи хатоси туфайли рўй берган бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли вертолёт Фарғона водийсида ҳалокатга учраган эди. Ҳалок бўлган тўққиз киши дан олти нафари ҳарбийлар бўлгани хабар қилинган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.