Айни кунларда мамлакатимизда ёқилғи етишмовчилиги кузатилаётганлиги сир эмас. Бу ҳолат бир неча ойдан буён давом этаётгани эса кўпчилик ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги баъзи ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ўз фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур бўлган. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.
“Ўзнефтмаҳсулот” АК ҳайдовчилардан турли гап-сўзлар ва шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда. Бу борада “Хавотирга ўрин йўқ”, дейилади компания хабарида.
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига бу борадаги мурожаатларнинг сони кўпайиб кетганлиги боис компания расмий сайтида айни ҳолатга расман изоҳ бериб ўтди. Хабарда келтирилишича, аслида бензин танқислиги компания фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабаблар орқали амалга ошмоқда.
Биринчидан, баъзи ҳайдовчилар меъёридан ортиқ миқдорда бензин олишмоқда. Айрим ҳайдовчилар буни ўзлари учун ғамлаб қўяётган бўлсалар, яна айрим кимсалар эса даромад олиш мақсадида ортиқча бензин сотиб олмоқда.
Иккинчидан, мамлакатимиз бўйлаб автомобиллар сонининг ортиши ҳам ёқилғи танқислиги юзага келишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир.
Алоҳида таъкидлаш зарурки, турли мақсадларда ортиқча миқдорда бензин ғамлаб қўйиш ҳолатларига қарши “Ўзнефтмаҳсулот” АК “Ўздавнефтгазинспекция” ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни мўлжалламоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди