15:21 / 31.10.2016
13 441

Ўзбекистоннинг етти мўжизаси аниқланди

Ўзбекистоннинг етти мўжизаси аниқланди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, маданий меросини асраб-авайлаш мақсадида UZINFOCOM маркази томонидан махсус “Meros.uz” сайти ишлаб чиқилган эди. Бу сайт мамлакатимизнинг тарихий, маданий объектлари ҳақида маълумотлар бериб боради.

Мазкур сайт асосида UZINFOCOM маркази томонидан “Ўзбекистоннинг етти мўжизаси” номли танлов ташкил этилди. Танловда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлар, хусусан, маданий меросни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган барча қадамжолар иштирок этиши мумкин эди.

Мазкур танлов натижалари “Ўзбектуризм” Миллий компанияси расмий сайтида эълон қилинди.

Танлов якунига кўра, ғолиблар аниқланиб, 28 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзбекистон мўжизаси-2016” номига сазовор бўлган 7та кўзга кўринган объект аниқланди:

  1. Регистон ансамбли (Самарқанд шаҳри)
  2. И.В.Савицкий номидаги санъат музейи (Нукус шаҳри)
  3. Тошкент телеминораси (Тошкенрт шаҳри)
  4. Форумлар саройи (Тошкент шаҳри)
  5. Мирзо Улуғбек расадхонаси (Самарқанд шаҳри)
  6. Ичан Қалъа мажмуи (Хива шаҳри)
  7. Гўри Амир мақбараси (Самарқанд шаҳри)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг етти мўжизаси аниқланди