14:23 / 06.11.2016
9 059

Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади

Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан баёнот берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

«Маҳаллий вақт билан 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Ҳьюстон шаҳридаги (АҚШ, Техас штати) касалхонада Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов оғир касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди», — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этган.

«Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди», — деб таъкидланади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади