7 912
Бугун, 13 ноябрда ўзбекистонликлар 70 йил ичидаги энг катта Ойни кузатишлари мумкин бўлади
NASA маълумотларига кўра, 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Ой Ерга 1948 йилдан бери энг қисқа масофага яқинлашади. Бу ҳолат Суперой деб аталади ва кейинги бундай ажойиб манзарани фақатгина 2034 йилдагина кузатиш мумкин бўлади.
"Самаркандский вестник" нашри таҳририяти Самарқанд давлат университети физика факельтути астрономия кафедраси ассиссенти Шуҳрат Эгамбердиевдан бу табиий ҳодисага изоҳ беришни сўради.
"Маълумки, Ой сайёрамиз атрофида эллипссимон орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Ойнинг сайёрамизга нисбатан яқинлашиши ва узоқлашиши шу билан тушунтирилади. Якшанбадан (13 ноябь) душанбага (14 ноябрь) ўтар кечаси Ой Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни перигейда жойлашади. Бундай ҳодиса охирги марта 1948 йилда кузатилганди. Биз самарқандлик астрономлар Саттепода жойлашган илмий-ўқув марказида бу ҳодисани кузатмоқчимиз. У ерда кучли GRUBB-PARSONS телескопи жойлашган.
Бироқ бизнинг вилоятдаги кўпчилик одамлар телескопсиз ҳам соат 21:50дан 4:15гача бу ноёб ҳодисасининг гувоҳи бўлишлари мумкин бўлади. Ой тонгга яқин Ерга 351722 км гача яқинлашади. Бу ҳодиса вақтида Ой одатдагидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.
Ҳаммани тинчлантириб қўя қолай, бу ҳодиса ҳеч қандай табиий ўзгаришларга олиб келмайди. Ой 14 ноябрдан яна биздан олислаша бошлайди", деб тушунтирди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?