23:12 / 19.11.2016
8 523

Туркия президенти жума намозини Имом Бухорий зиёратгоҳида адо этди

Туркия президенти жума намозини Имом Бухорий зиёратгоҳида адо этди

Туркия президенти Режеб Таййип Эрдўған ислом оламининг буюк муҳаддиси Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва зиёратгоҳда жойлашган масжидда жума намозини ўқиди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

Зиёратгоҳда Туркия президентини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов кутиб олди.

Жума намозидан кейин Имом Мотуридий мақбарасини ҳам зиёрат қилган Эрдоған Регистон майдонига келди. Бу ерда Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларини томоша қилди.

Шундан сўнг Туркия президенти буюк саркарда Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёратларда Эрдоғанга Туркия Бош вазири ўринбосарлари Туғрул Туркеш ва Вейси Кайнак, Оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетул Саян Кая, Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак, Қуролли кучлар бош қўмондони Хулуси Акар ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳакан Фидан ҳамроҳлик қилди.

Зиёратлардан сўнг Режеб Таййип Эрдўған Самарқанд аэропортидан Туркияга жўнаб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркия президенти жума намозини Имом Бухорий зиёратгоҳида адо этди