14:56 / 22.11.2016
9 287

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 26 сентябрдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш Қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар қилади.

Талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишнинг янги тартибига кўра ҳар йили 1-февралдан кечикмай олий таълим муассасаси Ҳаракатнинг олий таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ва олий таълим муассасасига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) рўйхатини, шунингдек уларнинг ўзлаштириши ва интизоми тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.

Талабалар эса 20 февралдан кечикмай Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашига Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар. 1 мартдан 5 мартга қадар бўлган муддатда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгаши талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда мазкур Қоидаларда белгиланган кўрсаткичлар асосида Ҳаракат томонидан моддий ёрдам кўрсатиш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.

Талабанинг ўрганилаётган даврдаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 71 ва ундан юқори фоиз бўлиши лозим. Бунда талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврдаги ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари йиғиндисини ўтилган ҳар бир семестрдаги ўқув фанларнинг умумий сонига бўлиш орқали аниқланади. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти Кенгашининг моддий ёрдам кўрсатиш учун талабаларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори жорий ўқув йили мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ўн банк куни мобайнида олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига моддий ёрдам кўрсатиш пулини ўтказади.

Талаба моддий ёрдам олиш ҳуқуқидан воз кечса, олий таълим муассасаси талаба учун тўланган маблағни Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига ўн кун ичида қайтаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилди