17:07 / 22.11.2016
11 836

"Euronews" Хива қўғирчоқлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

"Euronews" Хива қўғирчоқлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

Шу ҳафтада “Euronews” телеканали орқали “Ўзбекистондан мактублар” туркум дастурида Хива шаҳри ҳақидаги кўрсатув намойиш этилди. Кўрсатувда Хиванинг маданият ва анъаналари, ёдгорликлари ва бежирим қўғирчоқларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мухбир Шеймус Кернининг айтишича, "Хивага келган ҳар қандай киши бу қадимий шаҳарнинг қадим аждодлардан мерос бўлиб келаётган анъаналари асосида яратилган ҳамда театр томошалари орқали шаҳар ҳаётига безак бериб келаётган қўғирчоқларга бўлган муҳаббатини сезиши қийин эмас".

Хивада махсус қўғирчоқ театри бўлиб, мазкур театр кўплаб миллий ва халқаро фестивалларда иштирок этиб келмоқда.

Бундай томошалар маҳаллий урф-одат ва анъаналарни ёш авлодга етказишда ёрдам беради. "Хоразмда қўғирчоқ театри пайдо бўлиши 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга ва зардуштийлик даврига бориб тақалади. Театрлаштирилган қўғирчоқ спектакллари нафақат инсонларга хуш кайфият бахш этган, балки диний мазмунга ҳам эга бўлган", дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Euronews" Хива қўғирчоқлари ҳақида кўрсатув тайёрлади