23:33 / 16.03.2015
7 085

Қорақалпоғистонлик 113 ёшли «картошкачи момо»: «Узоқ умр кўришнинг сирини мен қаердан билай?»

Қорақалпоғистонлик 113 ёшли «картошкачи момо»: «Узоқ умр кўришнинг сирини мен қаердан билай?»

1902 йилнинг 1 июлида таваллуд топган Худойберганова Бикахон момо Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳри, Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилади, деб хабар беради «Бекажон» нашри.

Тўрт нафар фарзанднинг онаси бўлган 113 ёшли момо ҳозирги кунда 70 нафардан зиёд невара, чевара-ю эвараларнинг иззат-икромида умргузаронлик қилмоқда.

Момо ўз ёшлигини ёдга олар экан, куч-ғайратга тўлиб турганида нимаики меҳнат бўлса, қилиб кетаверганини айтди: «Колхозда эртадан кечгача тиним билмай ишладим, кетмон билан ер чопдим, пахта экдим, арава ҳайдаб, қўш қўшдим, канал қаздик».

Қайд этилишича, момонинг ҳамқишлоқлари уни «картошкачи момо» деб атар экан. Чунки у етиштирган картошка навлари бошқаларникидан фарқ қилиб, анча ширин бўлиб пишар экан.

Бикахон момо узоқ умр кўришнинг сир-у синоати нимада эканлиги билан боғлиқ саволга қуйидагича жавоб берди: «Э, болам, мен қаердан билай? Ёшлигим меҳнат билан бирпасда ўтиб кетиб, пенсияга чиққанимни билмай ишлайверибман. Бир куни колхоз бухгалтери пенсиямни қўлимга тутганида ҳайрон бўлганман-да».

«Қорнимиз тўйиб овқат емасак-да, сабр-қаноат қилганмиз. Шукур қилиб яшаганмиз», – деди момо.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қорақалпоғистонлик 113 ёшли «картошкачи момо»: «Узоқ умр кўришнинг сирини мен қаердан билай?»