Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Матиз” русумли автомобилини номаълум шахс олиб қочиб кетгани ҳақида хабар қилган.
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Толариқ кўчасида жойлашган "Янгиобод ихтисослаштирилган бозори" олдидаги автомашиналар тураргоҳидан олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Жарқўрғон кўчасида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Шайхонтоҳур туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?