21:59 / 25.11.2016
7 346

Хитойдаги кучли зилзила Ўзбекистонда сезилди

Хитойдаги кучли зилзила Ўзбекистонда сезилди

Бугун, Тошкент шаҳри аҳолиси маҳаллий вақт билан соат 19:20да зилзила кучини сезишди.

Зилзилпа эпимаркази Тошкент шаҳридан 410 км шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган. Эпимарказда зилзила кучи 6,8 баллни ташкил қилган.

Зилзила Тошкентда 3 балл, Андижонда — 3−4, Фарғонада — 4, Наманганда — 3−4 балл куч билан сезилган. Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудида яшовчилар зилзила кучини сезишмади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу вақтда Тожикистон ва Хитой чегараси ҳудудида 6,8 балли зилзила содир бўлди.

Зилзила эпимаркази Помир тоғи ҳудудида, Тожикистоннинг Мурғоб шаҳридан 111 км масофада жойлашган, чуқурлиги 10 км.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хитойдаги кучли зилзила Ўзбекистонда сезилди