08:13 / 26.11.2016
7 090

Ўзбекистон дори-дармон харид қилиш борасида Россияга мурожаат қилди

Ўзбекистон дори-дармон харид қилиш борасида Россияга мурожаат қилди

Ўзбекистон Россиядан дори-дармон етказишда кўмак сўради. Ўзбекистон асосий дори-дармонларга эҳтиёж сезмоқда, бироқ валюта курсидаги муаммолар сабабли Россия фармацевтик компаниялари Ўзбекистон бозорини эгаллашга ҳозирча тайёрмаслар, деб айтмоқдалар мутахассислар. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2016 йил 10 ноябрдаги мактубида Россиядан дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилишда ёрдам кўрсатиш сўралган. Ушбу мактубга 167 та дори ва 22 та тиббий буюм номидан иборат рўйхат илова қилинган.

Мактубда вазирлик Россиянинг мутасадди идораларидан ушбу рўйхатни Россия фармацевтик компанияларига топширишни сўраган. Тошкентнинг фикрича, Россия компаниялари бу сўровга жавоб қайтариб, дори-дармонлар бўйича ўз таклифларини тақдим қилишлари керак.

Ўзбекистон валюта конвертациясидаги муаммолар сабабли зарурий тиббий маҳсулотлар харид қилишда мураккабликларга дуч келгани туфайли шундай мактуб билан мурожаат қилган, деб тушунтирмоқда Россия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси бош директори Виктор Дмитриев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон дори-дармон харид қилиш борасида Россияга мурожаат қилди