22:59 / 27.11.2016
6 891

Тошкентда яна 80та янги автобус йўналиши ташкил қилинади

Тошкентда яна 80та янги автобус йўналиши ташкил қилинади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувида шаҳарда жамоат транспортидан фойдаланиш масаласи бугунги кунда долзарб бўлиб қолаётганига тўхталиб ўтди.

Унинг фикрича, бу борада автобус, метро ва бошқа турдаги жамоат тртўхталиб ўтдианспортларининг фаолиятини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

«Шундан келиб чиққан ҳолда, келгуси 5 йилда умумий қиймати қарийб 390 миллиард сўм бўлган 4та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шаҳарда серқатнов, тирбанд ҳудудлар бўйича 80та янги автобус йўналиши ташкил этилади. Ҳар йили катта ва ўрта сиғимдаги 100та автобус харид қилинади. Бу мақсадларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 335 миллиард сўм маблағ йўналтирилади», – деган Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, айни вақтда Тошкентда 145та автобус йўналиши мавжуд бўлиб, пойтахт автопаркида 671та Mercedes ва 761та Isuzu маркали автобус бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда яна 80та янги автобус йўналиши ташкил қилинади