19:40 / 28.11.2016
7 465

Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни маъқуллади

Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни маъқуллади

Россия президенти Владимир Путин РФ ҳукуматининг Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувини маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.

"РФ ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартномани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", —дейилади ҳужжатда.

Томонлар шартнома доирасида ҳарбий мақсадларга хизмат қилувчи маҳсулотлар, жумладан ҳарбий техника, ишлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларини (хусусан, интеллектуал мулк ҳуқуқини тақдим этиш) етказиб бериши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни маъқуллади