Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Латвиянинг Cleantech Latvia нодавлат ташкилотини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Штаб-квартираси Ригада жойлашган ва 2006 йилда фаолиятини бошлаган ташкилот экологик тоза технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришда жорий этишга ихтисослашган бўлиб, Латвия биотехнологиялар ассоциацияси унинг таъсисчиси ҳисобланади. Европа минтақавий ривожланиш фонди ҳамда Латвия инвестициялар ва тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Cleantech Latvia Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халқ ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида илғор «яшил» технологияларни жорий этиш борасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Ҳозирда нодавлат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш, энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергетикани кенг жорий этиш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга киришди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди