Азизлар, ўзбек палови маданияти ва анъаналари ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.
Биз ушбу янгиликдан ниҳоятда хурсандмиз. Бунинг аҳамияти нимада ва бу нимани англатади, деб сўрашингиз мумкин.
Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхати миллатлар, жамоалар, гуруҳлар ва шахслар томонидан тан олинган анъаналар, урф-одатлар, билимлар ва уларга тегишли воситалар, асарлар ва маданий маконларни асрашга йўналтирилган. Мазкур рўйхат ушбу нуфузли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланадиган жуда муҳим ҳужжатдир.
Бизнинг ЮНЕСКОдаги Доимий ваколатхонамиз ўз фаолияти мобайнида, яъни 2008 йилдан то 2016 йилгача бўлган давр ичида, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига шунингдек Наврўз байрами, Шашмақом, Катта ашула, Аския санъати, Бойсун маданий муҳити киритилди.
Рўйхатга киритиш жараёни икки йил ва ундан ортиқ вақтни талаб этади.
Ҳозирда бизнинг ваколатхонамиз янги лойиҳалар устидан иш олиб бормоқда ва анъанавий таомимиз бўлмиш палов билан боғлиқ урф-одатлар ЮНЕСКОнинг рўйхатидан жой олгани тўғрисидаги хабардан биз жуда мамнунмиз.
Лола Каримова Тиллаеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан олинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади