Сайловчиларнинг 45,5 фоизи овоз бериб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сайловчиларнинг 45,5 фоизи овоз бериб бўлди

Узбекистон 4-12-2016, 13:56 716
Сайловчиларнинг 45,5 фоизи овоз бериб бўлди

Марказий сайлов комиссияси соат 12да берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон президенти сайловида 9 миллион 300 минг 221 нафар сайловчи овоз берди. Бу жами сайловчиларнинг (20,428 миллион) 45,52 фоизи демакдир.

Президент сайлови тўғрисидаги қонунга кўра, агарда энг камида 33 фоиз сайловчи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган, деб ҳисобланади.

Овоз бериш соат 20:00га қадар давом этади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.