Жамила Ғофурова: “Орзуларимиз амалга ошишида Юртимизни тўғри танланган Президент бошқариши муҳим” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жамила Ғофурова: “Орзуларимиз амалга ошишида Юртимизни тўғри танланган Президент бошқариши муҳим”

Узбекистон 4-12-2016, 19:35 736
Жамила Ғофурова: “Орзуларимиз амалга ошишида Юртимизни тўғри танланган Президент бошқариши муҳим”

Актриса Жамила Ғофурова пресс-клубга ташриф буюриб, бугунги муҳим сиёсий кун ҳақидаги фикрларини маълум қилди.

“Менинг овозим аҳамиятга эга эканлигидан хурсандман. Мен ўз овозимни муносиб номзодга бердим, деб ўйлайман. Бу номзоднинг ким эканлиги эса ҳозирча сир.

Ватанимнинг келажаги учун яхши ниятлар қилдим. Юртимизни буюк келажак кутаётганига ишонаман. Бу сайлов эса мен ва оила аъзоларим, жумладан қизимнинг ҳаётини хал қилади. Қизим ҳозир мактабда ўқияпти, уни келажакда коллеж, университет кутиб турибди. Умуман олганда, бизнинг тинч-тотув ҳаёт кечиришимизда, орзу-умидларимизни рўёбга чиқаришимизда Ватанимизни тўғри танланган Президент бошқариши жуда муҳим.

Касбим борасидаги орзуларимга тўхталадиган бўлсам, мен ҳам ўзбек киноси дунё миқёсига чиқишини орзу қиламан.

Ватанимиз келажаги порлоқ бўлишига ишонаман!”,—дейди Жамила Ғофурова.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.