Шавкат Мирзиёев штабида неча фоиз сайловчилар овозига умид қилинаётгани маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев штабида неча фоиз сайловчилар овозига умид қилинаётгани маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев штабида неча фоиз сайловчилар овозига умид қилинаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Либерал-демократик партияси номидан Ўзбекистон президенти сайловларида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев сайлов штабида номзод 80 фоиздан кам бўлмаган миқдорда овоз тўплашига умид қилинмоқда. Бу ҳақда партия раиси ўринбосари Мухлисахон Акромова маълум қилди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссия 4 декабрда Ўзбекистонда ўтган президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини 5 декабрнинг иккинчи ярмида маълум қилади. Сайлов участкалари ёпилиши вақтида сайловда иштирок этганларнинг сони 87,83 фоизни ташкил қилган.

"Камида 80 фоиз, бунга ишончимиз комил. Бизда кайфият яхши, чунки биз бунга ишонамиз. Биз ҳозир рақамларда ҳеч нарса айтолмаймиз, бироқ бизнинг ишончимиз комил. Биз ҳозир йиғилмоқдамиз, ҳамма ҳудудлардан кузатувчилар келмоқда", деб айтган Акромова.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.