6 849
ШҲТ: Ўзбекистондаги президентлик сайлови ошкора ва демократик тамойиллар асосида бўлиб ўтди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси президентлиги учун ўтказилган навбатдан ташқари сайловларда кузатувчилик қилган миссияси раҳбари сайлов хусусида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистондаги президентлик сайлови очиқ, демократик бўлган ва барча халқаро меъёрларга мос тарзда ўтказилган. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси раҳбари, ташкилот бош котиби Рашид Алимов шундай баёнот берган.
"Ўзбекистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар очиқ, демократик руҳда, миллий қонунчилик ва халқаро меъёрларга мос равишда бўлиб ўтди", — деган Алимов. Унинг маълум қилишича, овоз бериш куни миссия аъзолари Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 181 та сайлов участкасига борган.
"Уларнинг барчасида ходимларнинг юқори малакаси ҳамда аҳоли фаоллигини қайд этдик", — дея таъкидлаган ШҲТ бош котиби. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди