Янги йилдан спиртли ичимликлар нархи оширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги йилдан спиртли ичимликлар нархи оширилади

Янги йилдан спиртли ичимликлар нархи оширилади

Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси ҳамкорликда спиртли ичимликлар учун янги минимал нархларни эълон қилди.
Мазкур рўйxатга Пиво ичимлиги киритилмаган. Ҳужжатга кўра 2017 йилнинг 1 январидан ишлаб чиқарувчилар учун улгуржи нарх 1 литр учун 5400 сўмни, чакана савдо учун 6500 сўмни ташкил этади.

Ароқ ичимлигининг улгуржи нархи 1 литр учун 12900 сўм ва чакана савдо учун 15500 сўмни ташкил этади.

Коньяк ичимлигининг чакана савдодаги нархи 20600 сўм, улгуржи савдода эса 17200 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.