22:31 / 05.12.2016
5 768

ЕХҲТ сайлов жараёнида ОАВ чеклангани ва назоратга олинганини билдирди

ЕХҲТ сайлов жараёнида ОАВ чеклангани ва назоратга олинганини билдирди

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов жараёнлари бўйича ўз баёнотини тақдим этди.

Унда сайлов жараёнида ошкораликни ошириш таъминлангани билан биргаликда ўтган сайловларда берилган кўрсатмаларнинг барчаси ҳам бажарилмагани қайд этилган.

"Сайлов раҳбарияти ўз ишларида ошкораликни ошириш ва сайловларни керакли даражада ўтказиш учун кўплаб чоралар кўришган, лекин давлат вакилларининг устунлиги ва инсон ҳуқуқларининг чеклангани сиёсий плюрализмнинг заифлашиши ва ўз навбатида сайлов ташвиқоти рақобатсизлигига олиб келади", дейилган баёнотда.

Кузатувчиларнинг хулосасига кўра, ахборот воситаларида сайловнинг ёритилиши қаттиқ чекланган ва назоратгга олинган муҳитдадир.

"Ахборотларнинг давлат томонидан белгилаб берилган чегарадан чиқмаслиги сайловчилар муқобил нуқтаи-назарга эга бўлмаслигига олиб келди", дейишган улар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ЕХҲТ сайлов жараёнида ОАВ чеклангани ва назоратга олинганини билдирди