Шавкат Мирзиёевнинг биринчи нутқи: у нимани исташини айтди! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёевнинг биринчи нутқи: у нимани исташини айтди!

Узбекистон 6-12-2016, 12:03 1 724
Шавкат Мирзиёевнинг биринчи нутқи: у нимани исташини айтди!

Шавкат Мирзиёев "Ўзэкспомарказ" павильонларининг бирида тўпланган ЎзЛиДеП фаоллари олдида сўзга чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
5 декабрь куни соат 16:00 да МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов телеэфир орқали сўзга чиқиб Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди ва сайловда қонунбузарликлар бўлмаганини ва аҳолининг сайловларда фаол иштирок этганини хабар қилди. Шундан кейин Ўзбекистон президенти сайлови натижалари эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев 88,61% овоз тўплади деган сўзлардан кейин залда гулдурос олқишлар жаранглади. Кейин янги сайланган Ўзбекистон президенти Шавкат МИрзиёев рус ва ўзбек тилларида сўзга чиқди.
«Сайлов улкан сиёсий фаоллик билан бўлиб ўтди. Ўтган 25 йил давомида кўплаб ишлар амалга оширилди, биз кўплаб муваффақиятларга эришдик. Мени қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон халқига миннатдорлигимни билдираман. Сайловларни юқори савияда ташкил қилишда ёрдам берган Марказий Сайлов комиссиясига, Округ ва участка сайлов комиссияларининг аъзоларига, уларга кўмак берган барча барча фуқаролик жамиятларига, айниқса Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва бошқа сиёсий партиялар фаолларига, катта раҳмат айтишга ижозат бергайсизлар. Ундан ташқари 40 мамлакатдан келган 600дан ортиқ халқаро кузатувчиларга ҳам уларнинг Ўзбекистон сиёсий ҳаётига ўзгаришларига бўлган жиддий эътиборлари учун чексиз миннатдорчилик билдираман. Азиз ватандошлар, ҳаммангиз яхши хабардорсизлар, республикамиз ҳудуда сайловчилар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувларда, мен жамиятимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилиши керак бўлган кенг кўламли ишлар дастурини эълон қилдим. Ушбу дастурий ислҳотлар шубҳасиз мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Ватанимиз ривожи ҳамда халқимиз фаравонлигини таъминлаш учун бу ишларни биз сизлар билан биргаликда албатта амалга оширамиз, ишонинг шундай бўлади. Сўзимнинг охирида яна бир бор кўп миллатли халқимизга таъзим қилиб, билдирган ишончларингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун барчангизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Барчангизга доим омад, оилавий бахт, саодат ва фаровонлик тилайман. Сизларнинг олдингизда бир нарсани яна бир бор такрорламоқчиман — Худои Таолло бундай катта лавозимни халқ олдида синов учун беради. Бу синов ҳаммамиз ва мен учун ҳам катта синов. Шунинг учун, мен яна бир марта, тик қараб, элим ва халқим олдида бир нарсани айтмоқчиман. Менинг қайси қишлоқдан чиқиб бу ерга келишим, қаерларда қандай вазифаларда ишлаганим, кўп қиррали, ўта машаққатли вазифаларни бажарганим, 27 йил мухтарам Ислом Абдуғаниевичнинг ёнларида ишлаб, бу ерга келишдан маъсулиятимни, жавобгарлигимни — ҳаммасини тўғри тушунаман. Марказий Сайлов комиссиямиз раислари хабар қилган 88% овозни мана шундай оғир вақтда олиш мумкин. Бу нимадан далолат беради? Одамларимиз нимагадир ишонаяпти, одамларимиз ниманидир кутаяпти. Ушбу вазиятда мен ушбу ишончни, маъсулиятни ўз бўйнимга олиб, бир нарсани айтмоқчиман: албатта бу жуда мураккаб маъсулият, лекин мен учун жонажон халқимга, ватанимга, сизларга хизмат қилиш — бу жуда катта саодатдир, ҳаётимда шундан бўлак ниятим, истагим бошқа ҳеч нарса йўқ. Аввалломбор, мана шу синовдан, оёғим, шахсан менинг оёғим, ердн узилмасдан, секинлик билан, ақа-бақа ташламасдан, жуда кўп машаққатларни кўрган халқимиз истак-ниятларини, армонларини амалга ошириш. Халқ блан, сизлар билан бамаслаҳат амалга ошириш. Одамлар кўп нарсани кутаяпти, бугунги берилган овоз, мана шундай натижалар — бу одамларнинг келажакка ишониб, юртимиздаги тинчлик осойишталикни мустаҳкамлашга бўлган катта ишончи ва умидлари белгисидир. Оддий оиланинг тинчлиги ва осойишталиги — бу энг катта бахт. Муҳтарам биринчи президентимиз эришган энг катта натижалари — тинчлик, осойишталик, дунё ҳамжамияти олдидаги Ўзбекистон ўрни, ҳилпираган Ўзбекистон байроғи бўлди. Мана бугун ҳаммангиз кўриб турибсизлар, 40та мамлакатдан 600га яқин кузатувчилар келиб сайловни кузатишди. Биз, истиқлол йилларида Ўзбекистон нимага эришди, деган синовдан ўтдик. Биз буни ҳали сезмаяпмиз, лекин бугунги натижалар шундан далолат бермоқда. Мен бир нарса истайман: сизларнинг, бутун халқимизнинг бахтли кунларингизни кўриш, жонажон ватанимизнинг ҳар бир оиласи рози бўлиб яшасин. Сизларни рози қилиш учун бутун вужудим, бутун борлиғим билан ҳаракат қилиш — менинг энг катта ниятим ва умидим ва мақсадим. Яна бир марта катта раҳмат сизларга», — деб сўзини якунлади Мирзиёев.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.