23:14 / 06.12.2016
7 950

Қайси умумий овқатланиш ва автотранспорт корхоналари мажбурий сертификатлаштирилади?

Қайси умумий овқатланиш ва автотранспорт корхоналари мажбурий сертификатлаштирилади?

Бугун Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ЎзА томонидан эълон қилинди. Мазкур фармонга берилган шарҳда шундай дейилади:

Фармонда туризм соҳасида лицензия бериш, сертификатлаштириш ҳамда бошқа рухсатномалар бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган давлат томонидан бошқариладиган бир қатор принципиал янги механизмлар белгилаб қўйилди.

Жумладан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб туризм фаолиятига лицензия бериш вазифаси Вазирлар Маҳкамасидан янги ташкил қилинган давлат қўмитасига ўтказилади, бунда меҳмонхоналар ва одамлар яшайдиган бошқа жойларнинг лицензия олишлари тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Ўз навбатида 2018 йилдан бошлаб хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини хорижий туристларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мажбурий сертификатлаш жорий этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қайси умумий овқатланиш ва автотранспорт корхоналари мажбурий сертификатлаштирилади?