Навоий шаҳрида 2 нафар «фолбин» қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Навоий шаҳрида 2 нафар «фолбин» қўлга олинди

Узбекистон 7-12-2016, 15:49 1 210
Навоий шаҳрида 2 нафар «фолбин» қўлга олинди

Икки номаълум аёл Навоий шаҳар Тинчлик кўчасида яшовчи аёлнинг уйига келиб, «қизингизнинг бахтини очиб берамиз» дея алдов йўли билан унинг икки турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетишган. Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилган.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органи ходимлари жиноят жойини кўздан кечириб, жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишлари олиб боришди. Фирибгарларнинг ташқи кўринишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб, бир қатор тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди. Натижада гумонланувчилар тезда қўлга олиниб, улар содир этган жинояти тўлиқ фош этилди.

Аниқланишича, улар Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида яшовчилар 1959 йилда туғилган ва 1981 йилда туғилган аёллар экан.
Ушбу фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилгиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.