Козим Тўлаганов раҳбарлик лавозимига қайтди

  • Узбекистон
  • 7-12-2016, 16:03
  • 2 037
  • Козим Тўлаганов раҳбарлик лавозимига қайтди

    Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бу маълумот Кун.uz нашрининг саволларига жавоб қайтарган бошқармадаги манба томонидан тасдиқланди.

    Козим Тўлаганов 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими, кейинроқ бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаганди.

    (чапдан Козим Тўлаганов, марҳум биринчи президент Ислом Каримов, марҳум Бош вазир Ўткир Султонов ).

    Маълум қилинишича, янги сайланган президент Козим Тўлагановнинг қурилиш соҳасидаги улкан тажрибасини инобатга олиб, ҳукумат таркибига қайтарган.

    Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев сайловолди кампанияси доирасида 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашган ва пойтахтни ривожлантириш дастури ҳақида маълум қилганди. Шундан кейин Козим Тўлаганов Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасидаги олти бошқармадан бирининг бошлиғи этиб тайинланган.

    Шавкат Мирзиëев Тўлаганов зиммасига пойтахтни ривожлантириш дастури устидан назорат этиш вазифасини топширган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу дастур доирасида 2017-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Сергели даҳасида замонавий талабларга жавоб берувчи 500та кўпхонали уйлар қуриш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, дастурда пойтахтда истироҳат боғлари, яшил ҳудудлар барпо қилиш, метро йўналишлари бўйича қурилишларни тезлаштириш назарда тутилган.