Бош вазир виртуал қабулхонасига одамлар нималар ҳақида мурожаат қилаётгани айтилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бош вазир виртуал қабулхонасига одамлар нималар ҳақида мурожаат қилаётгани айтилди

Узбекистон 8-12-2016, 12:04 1 225
Бош вазир виртуал қабулхонасига одамлар нималар ҳақида мурожаат қилаётгани айтилди

7 декабрь куни "Ўзбекистон" анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Маърузада Ш.Мирзиёев интернет тармоғидаги электрон қабулхонасига келаётган мурожаатлар мазмунига тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 сентябрида ишга туширилган ушбу қабулхонага фуқароларимиздан 218 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг қарийб 59 фоизи ечимини топган бўлса, 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.

"Очиқ айтишим керак, бу мурожаатлар таҳлилидан кўп нарса аён бўлди. Таъбир жоиз бўлса, улар ҳаётимизда мавжуд бўлган ўткир муаммоларга кўзимизни очиб берди.

Мана, одамлар нималар ҳақида мурожаат қилмоқда. Аввало, улар турли соҳалардаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, қонунга зид бўлган кўплаб идоравий йўриқномаларни бекор қилиш, ставкаси оптимал бўлган банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам бериш ҳақида, ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳақида мурожаат қилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолимиздан уй-жой қурилиши, коммунал, транспорт ва савдо хизмати, энергия таъминотини, йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда", деди Ш.Мирзиёев.

Шунингдек, Ш.Мирзиёев қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансабдор шахсларни нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортиш зарур, деб ҳисоблашини ҳам айтди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.