8 279
Шавкат Мирзиёев қонунни бузган милиционерларга нисбатан қатъий чора кўрилишини маълум қилди
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қонунни бузган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ходимларига қатъий чора кўрилишини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида маълум қилган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари томонидан қонунни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга принципиал баҳо берилади ва қатъий чора кўрилади.
“Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак”, - таъкидлаб ўтди Мирзиёев.
Шунингдек, сайланган Президентнинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан самарали ҳамкорлик кенг йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади