Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда ва мазкур лойиҳа муҳокамага тақдим этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида маълум қилган.

«Биз Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга киришдик ва мазкур лойиҳа умумхалқ муҳокамасига тақдим этилади», — дея президент сўзларини келтирган РИА Новости.

Президентнинг сўзларига кўра, дастурдан 5 асосий йўналиш: давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва ташқи сиёсат тамойиллари ўрин олади.

«Биз Вазирлар Маҳкамасининг ижро тизимига жиддий ўзгаришлар киритиш орқали уни мақбуллаштирамиз, жамият манфаатларига жавоб берадиган тизимга айлантирамиз», — дея таъкидлаган Президент.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.