17:45 / 15.12.2016
11 552

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб ёзади sharh.uz.

Унда Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилган. Вилоят ҳокими лавозимига Бабаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.

Ш.Бабаев бунга қадар Ангрен шина-резина заводида директор, “Жиззах цемент” акциядорлик жамияти раҳбари лавозимларида ишлаган.

Бунга қадар, Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида тайинланган эди.

Эргашходжаевга қадар Тошкент вилояти ҳокими лавозимида Содиқ Абдуллаев, ундан аввалроқ эса Аҳмаджон Усмонов фаолият олиб борган.

Хабрларга кўра, И.Эргашходжаев ҳозирга қадар бўш турган Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди