21:06 / 15.12.2016
13 527

Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда

Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, у Бош вазир ўринбосари мақомини ҳам сақлаб қолади. Яъни Марказий банк раиси лавозими Бош вазир ўринбосарлигига тенглаштирилди, деб ёзади tafsilot.uz нашри.

Мухбирларимиз мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси молий вазирлигига қўнғироқ қилди. Вазирнинг матбуот котиби Илҳом Юлдашев (239-88-93) билан боғланишни имкони бўлмади. Вазир қабулхонасига (233-70-73) қўнғироқ қилганимизда, Рустам Азимов айни пайтда хизмат сафарида экани маълум қилинди. Вазир ёрдамчиси раҳбарининг бошқа ишга ўтказилгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди ҳамда бу хабарга ойдинлик киритиш учун пешиндан кейин яна бир марта қўнғироқ қилиб кўришимизни сўради.

“Tafsilot.uz” Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг қабулхонасига (233-68-29) қўнғироқ қилди. Раис ёрдамчиси бу хабарни изоҳлашдан бош тортди ҳамда Марказий банкнинг матбуот хизмати билан боғланишимизни тавсия қилди. Матбуот хизмати (212-60-52) билан боғланганимизда, қўнғироғимизга жавоб берган шахс бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда