16:58 / 20.12.2016
7 735

Самарқанд қуёш электр станциясини хитойликлар барпо этади

Самарқанд қуёш электр станциясини хитойликлар барпо этади

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича тендерда Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси ғолиб деб топилди. Ушбу компания Марказий Осиёдаги биринчи муқобил энергия станциясини қуриб беради. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 июндаги “Самарқанд вилоятида қуввати 100МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 2183-сонли қарори ижроси доирасида ва идоралараро тендер кенгашининг 2016 йил 27 октябрдаги қарорига биноан Самарқанд вилоятида қурилаётган 100МВтли қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича асосий пудратчи деб “Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd” компанияси белгиланди”, - дейилади хабарда.

Ушбу тендер 2014 йил октябрь ойида эълон қилинган эди. Уни қуриб, фойдаланишга топшириш учун 2 йил вақт талаб этилиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш бўйича консалтинг хизматини Германиянинг GOPA International Energy Consultant, Suntrace ва Renewables Academy фирмалари кўрсатади.

“Ўзбекэнерго” маълумотларига кўра, минтақадаги биринчи шундай электрстанция йилига 200 миллион кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқариши керак. 275,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш фондининг 110 млн долларлик кредитлари ҳамда “Ўзбекэнерго”нинг 55,8 млн доллар миқдоридаги ўз маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.

Умуман, 2020 йилгача Ўзбекистонда учта қуёш электр станцияси барпо этилиши керак. Уларнинг жами қуввати 300 МВтни ташкил этади. Самарқанддан ташқари, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ҳам шу каби станциялар қурилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанд қуёш электр станциясини хитойликлар барпо этади