Тошкент ва Олма-ота ҳокимлари қайси масалаларни муҳокама қилишди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент ва Олма-ота ҳокимлари қайси масалаларни муҳокама қилишди?

  • Узбекистон
  • 23-12-2016, 16:03
  • 977
  • Тошкент ва Олма-ота ҳокимлари қайси масалаларни муҳокама қилишди?

    Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Олма-ота ҳокими Бауржан Байбек билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олма-ота шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.

    Учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамалаш масалаларини муҳокама қилишди.

    Жорий йилнинг 10 ойида Олма-ота ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан 62 фоизга ўсиб, 200 млн долларни ташкил этгани таъкидланди. Айни вақтда Олма-отада 129та қўшма ва 236та ўзбек корхонаси фаолият олиб бормоқда.

    Тошкент ва Олма-ота ҳокимлари учрашувида кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, аҳоли учун тураржойлар қуриш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

    loading...