19:48 / 23.12.2016
18 477

Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди

Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди

23 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Манбанинг маълум қилишича, Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган.

У шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Эндиликда собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмаилов эса Жиззах тумани (келгусида Шароф Рашидов тумани) ҳокими лавозимига тайинланди.

Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида бешинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида раҳбар ўзгарганди.

Бугун Самарқанд вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Бу вилоятнинг собиқ ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари этиб тайинлангач, ҳокимлик лавозими бўш қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди