Атамбоев: Биз одамлар чегараларни ҳис қилмасликлари учун барчасини қилишимиз керак » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Атамбоев: Биз одамлар чегараларни ҳис қилмасликлари учун барчасини қилишимиз керак

Узбекистон 24-12-2016, 23:37 808
Атамбоев: Биз одамлар чегараларни ҳис қилмасликлари учун барчасини қилишимиз керак

24 декабрда Ўзбекистонга ташриф билан келган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар вақтида ўзбек ва қирғиз халқларида аввал умумий давлат – Қўқон хонлиги бўлганини, халқлар орасида чегара бўлмаганини айтиб ўтди.

"Биз одамлар чегараларни ҳис қилмасликлари учун барчасини қилишимиз керак", деб айтди Атамбоев.

Атамбоев бугунги учрашувни рамзий учрашув деб атади, чунки 20 йил аввал айнан шу куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида абадий дўстлик ҳақида келишув имзоланган.

"Ўйлайманки, бугун юбилей кунида биз янги саҳифа очмоқдамиз", деб айтди Қирғизистон Президенти ва Ўзбекистон Президентининг жавоб ташрифидан жуда хурсанд бўлишини қўшимча қилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.