Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

  • Узбекистон
  • 25-12-2016, 21:13
  • 1 103
  • Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга таъзиянома йўллади. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берди.

    «Қора денгиз устида Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим», — дейилган мурожаатда.

    «Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», —дея қайд этилган ушбу таъзияномада.

    Қайд этиш керакки, нохуш воқеа учун президент таъзияси кўп вақтлардан буён бугун биринчи марта ҳалокат содир бўлган куннинг ўзида билдирилди.

    loading...