16:19 / 26.12.2016
7 462

Ҳудудларда давлат органлари раҳбарлари учун турар жойлар қурилади

Ҳудудларда давлат органлари раҳбарлари учун турар жойлар қурилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат турар жойларини қуриш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжатга кўра, турар жойлар 2017−2018 йилларда қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича қурилиши белгиланган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шунингдек давлат органларининг ҳудудий (вилоят) бўлинмалари раҳбарлари учун 0,06 га участкага эга бир қаватли беш хонали уйлар, туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳамда давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун эса икки қаватли 0,04 га участкага эга ҳовлили бирлаштирилган уйлар қурилиши белгиланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами бўлиб 1682 та турар жой (жумладан, 210 та вилоят раҳбарлари даражасида) қурилишига 312,4 млрд сўм ажратилади.

Қурилишлар маҳаллий бюджетлар (жойлардаги ижро органлари раҳбарлари учун), давлат бюджети (МХХнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун) ҳамда ИИВ, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва Бош прокуратуранинг шахсий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳудудларда давлат органлари раҳбарлари учун турар жойлар қурилади