Андижонда қиличбозлик мажмуаси очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Андижонда қиличбозлик мажмуаси очилди

Узбекистон 26-12-2016, 22:49 520
Андижонда қиличбозлик мажмуаси очилди

Андижонда янги қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди, деб хабар қилди Газета.уз сайти.

Спорт саройи 24Х42 ўлчамдаги 8 тадан 10 тагача қиличбозлар махсус йўлакчасини ўрнатиш имкониятига эга машғулотлар зали, 50 кишилик меҳмонхона ва тренажёр залини ўз ичига олади.

Сентябрда Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти олдига 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари ва Ўйинларда совринли ўринларни қўлга киритиш вазифаси топширилган эди.

Бугунги кунга қадар мамлакатда жаҳон стандартларига жавоб берадиган фақатгина битта қиличбозлик спорти саройи Тошкентда фаолият кўрсатар эди. Олимпиада-2020 га тайёргарлик кўриш ва мазкур спорт турини оммалаштириш мақсадида Андижонда яна бир спорт мажмуасини қуришга қарор қилинди.

Объект қурилиши учун шаҳар танлашда вилоятнинг демографик ўзига хослиги ва Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Руслан Кудаев, Жамоавий баҳслар бўйича Осиё чемпионлари — Жавоҳир Нурматов, Абдулбосит Насриддинов, Санжар Собиров, Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медали соҳиби Саидбек Джеенбаев каби спортчиларни етказиб берган қиличбозлик мактабининг мавжудлиги ҳам инобатга олинди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.