Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги ПФ–4891-сон Фармони билан Президентнинг 1995 йил 27 июндаги ПФ–1193-сон “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz сайти.

Тузатишлар билан мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди, шундан кейин у сўзсиз қайта сотилиши керак

Худди шундай ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 декабрдаги 409-сон қарорига биноан қуйидаги ҳужжатларга киритилди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (10.07.2001 йилдаги 294-сон ВМҚ билан тасдиқланган) Низомга.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.