27 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

27 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

  • Узбекистон
  • 27-12-2016, 13:06
  • 924
  • 27 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, эртага, 27 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Жойларда ёмғир ва қор ёғади, шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучаяди.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -3 ва +2 даража илиқ бўлади.

    Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқни ташкил этади.

    Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси -3 ва +2, кундузи +2-7 даражагача кўтарилади.