Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб «ГДарё» хабар берди. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, 12 октябрда Сенат томонидан маъқулланган эди, у 27 декабрдан кучга кирди.
Қонунда «ижтимоий хизматлар» тушунчаси «хизматларга эҳтиёжманд шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаёт сифатини ошириш, унга бошқа фуқаролар билан тенг тартибда жамоат ҳаётида иштирок этиш ва (ёки) ўз таянч ҳаётий эҳтиёжларини мустақил қондириш имкониятини кенгайтиришга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълим, тиббий, реабилитация ва бошқа чоралар» сифатида таърифланади.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ёлғиз ва бир ўзи истиқомат қилиб, бировнинг ёрдамига муҳтож бўлган қариялар; I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; ишга лаёқати бўлмаган ёки лаёқати чекланган фуқаролар; ижтимоий аҳамиятга эга касалликлари бўлган шахслар; етим болалар ва ота-она васийлигисиз қолган болалар киритилди.
Ижтимоий хизматлар ижтимоий ҳамроҳлик ва консультатив кўмак хизматлари, уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар, муассасаларда кундузи ёки қисқа вақт даволаниш чоғидаги ижтимоий хизматлар, шунингдек, интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар шаклида тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди