Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 2016 йилнинг 29 декабрь куни соат 11.00 да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси ўтказилади. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда:
- Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йил 9 ойлик ижроси ва 2017 йилга мўлжаллаган бюджети параметрлари лойиҳаси тўғрисида;
- Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида;
- Тошкент шаҳрини 2017—2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогноз дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
- 2016 йил «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг ижроси тўғрисида;
- «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти тўғрисида;
- Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди