"2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режаси тақдим этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режаси тақдим этилди

"2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режаси тақдим этилди

Янги қўмита раҳбарияти билан танишув, соҳа тараққиётининг дастлабки 5 йиллик концепцияси ва хорижда туризм салоҳиятини юксалтириш дастури тақдимоти, шунингдек долзарб масалалар ва уларнинг ечимини топиш бўйича қизғин мунозаралар - Давлат Туризм қўмитасининг мажлиси ана шундай шаклда бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ўзбектуризм" миллий компанияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига айлантирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мажлис аввалида Қўмита раҳбари Анвар Шарапов сўзга чиқди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Тармоқлараро мувофиқлаштириш ва маркетинг тадқиқотлари бошқармаси раҳбари Абдулазиз Аккулов "2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режасини тақдим этди. Унда туризмни иқтисодиёт соҳаси сифатида янги даражага олиб чиқувчи фаолиятнинг асосий йўналишлари ўз аксини топган.

Тадбир давомида таъкидланганидек, бугунги кунда соҳанинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши атиги 3 фоизни ташкил қилади - мамлакатдаги салоҳиятни инобатга оладиган бўлсак, бу жуда кичик кўрсаткич.

Иккинчи тақдимот хорижда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилди. У "Ипак йўли" реклама агентлигининг раҳбари Фарангиз Абдуллаева томонидан тақдим этилди. Келаси йилдан сони ва сифатини кенгайтириш режалаштирилаётган қатор тадбирлар мажмуи таклиф қилинди.

Давлат туризм раҳбарияти, шунингдек, ТИВ, Сенат, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бир қатор бошқа идоралар вакиллари учрашув иштирокчиларини киритилган таклифларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаслигига ишонтиришди ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга чақиришди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.