Ўзбекистонда олиб қочилган автомобиль компьютердан туриб тўхтатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда олиб қочилган автомобиль компьютердан туриб тўхтатилади

Узбекистон 31-12-2016, 18:39 1 443
Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари келаси йилнинг бошидаёқ олиб қочилган машиналарни масофадан туриб тўхтатиш имконига эга юқори технологиялардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Бу тизим Тошкент шаҳри кўчаларида ўрнатилган видеокузатув тизимига қўшимча тарзда амалга татбиқ этилади.

“Биз фуқаролар автомобилларини сақлашга олиш ва автомобилларга масофадан туриб тўсиб тизимини ўрнатишни режалаштирмоқдамиз”, - дея айтиб ўтганди Ўзбекистон ИИВ қошидаги “Қўриқлаш” бирлашмаси раҳбари полковник Тоҳириддин Нажимов 2016 йилнинг апрелида ташкил этилган брифингда.

Олиб қочишга қарши масофавий тизим синовлардан ўтказилди. Нажимовнинг 19 декабрь куни берган интервьюсида айтилишича, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига олиб қочилган автомобилни компьютердан туриб тўхтатиш имконини беради.

Унинг сўзларига кўра, тизим 2017 йилнинг бошидан амалга татбиқ этилади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.