19:09 / 31.12.2016
10 195

Дунёдаги энг қўрқинчли жой номи маълум бўлди

Дунёдаги энг қўрқинчли жой номи маълум бўлди

"Кўздан уйқуни қочирувчи 18 даҳшатли жой" рўйхати 9gag.com кўнгилочар сайти томонидан тақдим этилди. Трансильванияда жойлашган Хойя-Бачу ўрмони (Руминия бермуд учбурчаги деб ҳам аталади) рўйхатда етакчилик қилди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Руминия ўрмони бутун дунёдаги интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди - 20 мингдан зиёд киши унга "лайк" қўйган. Изсиз йўқолувчи кишилар, ўзга сайёраликлар, шунингдек ишдан чиқувчи электроникага оид кўплаб афсоналар айнан шу жой номи билан боғлиқ.

Шунингдек Франциянинг Орадур-сюр-Глан қишлоғи ҳам рўйхатдан жой олди. Бу қишлоқ 1944 йилнинг июнида 642 аҳолиси билан қўшиб нацистлар томонидан йўқ қилинган. Ҳозир у ернинг ўрнини вайроналар эгаллаган.

Ирландиянинг Лип қасри ҳам мазкур рўйхатга киритилди. Унинг эгалари - О’Кэрроллар душманаларини ярашишни баҳона қилиб, тушликка таклиф қилишган ва уларни ўлдиришган. Ҳеч нарсадан бехабар меҳмонлар зал бурчагидаги люк орқали зиндонга тушган. У ерда ўткир қозиқлар бўлиб, тепадан ташган меҳмонлар омон қолмаслиги аниқ эди. Уни четлаб ўтганлар эса қолган жасадлар орасида ўлишга маҳкум бўлган.

Рейтингдан шунингдек Ҳиндистондаги Янтига шаҳри ҳам ўрин олди. У ерда ҳар йилнинг сентябрь-октябрь ойларида юзлаб қушлар ўз жонига қасд қилади. Бундан ташқари, Хитойдаги ташландиқ Диснейленд, Цинциннатида (АҚШ) охиргача қурилмаган метро ва Туркманистондаги "Жаҳаннам дарвозалари" номини олган газ кратери ҳам дунёнинг энг қўрқинчли жойлари сифатида қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дунёдаги энг қўрқинчли жой номи маълум бўлди