Ҳукумат «Қамчиқ» довони орқали юк олиб ўтишни чеклашни режалаштирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳукумат «Қамчиқ» довони орқали юк олиб ўтишни чеклашни режалаштирмоқда

Ҳукумат «Қамчиқ» довони орқали юк олиб ўтишни чеклашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати «Қамчиқ» довони орқали юк автомобилларининг баъзи турлари билан юкларни олиб ўтишга тақиқ қўймоқчи, деб ёзади «Дарё». Вазирлар Маҳкамасининг «‘Автомобиль транспорти билан ‘Қамчиқ’ довони орқали юк олиб ўтишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойланди.

«‘Қамчиқ’ довони орқали эксплуатация муддати 25 йил ва ундан кўпроқ бўлган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар орқали юклар олиб ўтиш 2017 йил 1-янардан тақиқлансин», — дейилади қарор лойиҳасида.

Шунингдек, битта етакловчи ўққа 11,5 тонна, иккиталик ўққа 20 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автотранспорт воситалари билан «Қамчиқ» довонидан юк олиб ўтишни 2017 йил 1 июлдан ман қилиш таклиф этилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.