Тошкентнинг алоҳида ҳудудларида совуқ сув ўчирилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентнинг алоҳида ҳудудларида совуқ сув ўчирилади

Тошкентнинг алоҳида ҳудудларида совуқ сув ўчирилади

4 январь куни соат 20:00дан 5 январь куни соат 22:00гача Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида совуқ сув ўчирилиши ҳамда сув қувурлари тармоқларида босимнинг пасайтирилиши режалаштирилган. «Сувсоз» ДУК томонидан маълум қилинишича, бу баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш-профилактика ишларининг бошланиши билан боғлиқ.

Сув ўчириладиган ҳудудларга автоводовозлар юборилади. Маълумот олиш учун телефон рақамлари берилган: 256-10-95, 252-55-78, 252-60-08.

Ишлар қуйидаги тартибда ўтказилади:

Олмазор тумани:

1. Б-1, Чустий маҳалласи, №218 мактаб, Регистон ресторани, МХХ шифохонаси;

2. Б-3, А. Навоий маҳалласи, №46 мактаб, №569 боғча, Тинчлик ресторани;

3. Беруний маҳалласи майдони, Фазо ресторани;

4. Ц-17,18: Себзор, Янги Себзор, Тахтапул маҳаллалари, №22, 310 мактаблари, №269, 28, 551, 233, 190 боғчалари, Енгил саноат касб-ҳунар коллежи, 9,15-оилавий поликлиникалар, Шаршара, Ипак йўли, Офтоб ресторанлари;

5. Хончорбоғ маҳалласи, №119 мактаби;

6. Алоқа, Ниёзов, Форобий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски Шаҳар, Қумлоқ, Кофиз Кўҳакий, Исмоил Шоший, Истиқлол маҳаллалари;

7. Абдулла Қодирий ва Ғафур Ғулом кўчаларидан Чиғатой дарвозагача;

8. Ўзбекистон Миллий банк;

9. Беруний кўчасидаги ун заводи;

10. Форобий ва Мирзо Ғолиб кўчалари;

11. Талабалар шаҳарчаси

Шайхонтоҳур тумани:

1. Ц- 26, 27, 28, Гулобод, Боғкўча, Сархумдон маҳаллалари, № 41, 102, 247 мактаблари, № 445, 343, 140, 27, 321, 243 болалар боғчалари, 24, 35- оилавий поликлиникалари, 242-АТС, Версаль ресторани;

2. Қоратош массиви, Қоратош маҳалласи, Чақар маҳалласи, 324-мактаб, №226 ва 607 боғчалари, Чорсу массиви, Чорсу маҳалласи, № 82 мактаб, № 497 боғчаси, Бешёгоч массиви, Янги Комолон маҳалласи, №84 мактаби, № 491 ва 567 боғчалари;

3. Ҳувайдо, Гулбозор, Сузук-ота, Исломобод, Оқлон, Шофайз, Янгишаҳар, Обиназир, Кохота, Ўзбекистон ва Тахтапул маҳаллалари;

4. Цирк, Чорсу бозори, ЖАР спорт комплекси;

5. 1-рақамли болалар юқумли касалликлар шифохонаси;

6. Навоий ва Самарқанд Дарвоза кўчаларидан Фурқат кўчасигача;

7. Самарқанд Дарвоза ва Навоий кўчаларидан Термиз кўчасигача;

8. 1-шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхона;

9. Аброр Ҳидоятов номидаги театр;

10. Миллий Академик Драма театри.

Юнусобод тумани:

1. Жомий маҳалласи, Нақшбандий, Мукарамма Турғунбоева, Миртемир, Тахтапул, Боғча, Боғироавон, Гулғунча кўчалари, Аваз Ўтар тор кўчаси;

Учтепа тумани:

Шайхзода, Фарҳод кўчалари;

Чилонзор тумани:

Лутфий ва Фарҳод кўчаларидан Хирмонтепа кўчасигача, Хирмонтепа ва Фарҳод кўчасидан Ширин ва Қурилиш кўчаларига қадар;

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.