Қорақалпоғистон Республикасида 2016 йилда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4 миллиард 802 миллион сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Йил давомида барча тоифадаги хўжаликларда 3 миллион 330 мингдан зиёд товуқ парваришланиб, 240 миллион донага яқин тухум етиштирилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Амударё туманида умумий қиймати 285 миллион сўмлик 6 лойиҳа амалга оширилди. Натижада қўшимча равишда 19 минг бош парранда боқиш имконияти яратилди ва 28 янги иш ўрни ташкил этилди.
Айни пайтда тумандаги 8 паррандачилик субъектида 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда. Ўтган йили уларда 9 тонна парҳез гўшт, 185 минг дона тухум ва инкубаторларда минглаб жўжа етиштирилди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир оилада парранда бўлишини таъминлаш мақсадида 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилган. Бу аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш билан бирга, дастурхон тўкинлигини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди